ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЧОРВАЧИЛИК ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВНИ ТАҚОЗО ЭТМОҚДА

ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ: ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ЧОРВАЧИЛИК ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВНИ ТАҚОЗО ЭТМОҚДА

##article.authors##

  • Абдулазиз РУСТАМОВ

##article.subject##:

иқлим ўзгариши, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, сув ресурслари, тупроқ унумдорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, инновацион агротехнологиялар, кластер тизими, барқарор ривожланиш, қўшимча қиймат

##article.abstract##

Мазкур мақолада иқлим ўзгаришининг қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик соҳаларига таъсири ҳамда ушбу жараёнларга мослашишда инновацион ёндашувларни жорий этишнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган давлат сиёсати ҳамда ислоҳотларни ёритади.
Мақолада қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш, кластер тизимини ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, “Бир маҳалла – бир маҳсулот” дастури, инновацион агротехнологиялар ва юқори ҳосилдор навларни қўллашнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилинган. Шунингдек, иқлим ўзгариши шароитида сув ресурсларини бошқариш, каналларни модернизация қилиш, чорвачиликни ривожлантириш ва аграр соҳада инвестицияларни жалб этишнинг устувор йўналишлари асослаб берилган.
Муаллиф иқлим ўзгаришига мослашган инновацион қишлоқ хўжалиги моделини шакллантириш, ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда юқори қўшилган қиймат яратувчи аграр ишлаб чиқаришни ривожлантириш мамлакатнинг барқарор иқтисодий тараққиёти ва аҳоли фаровонлигини таъминлашнинг муҳим шарти эканини таъкидлайди. Хулоса сифатида соҳада амалга оширилаётган институционал ислоҳотлар озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, экспорт салоҳиятини ошириш ва қишлоқ ҳудудларининг барқарор ривожланишига хизмат қилиши қайд этилган.

Биография автора

Абдулазиз РУСТАМОВ


ЎзА мухбири

Загрузки

##submissions.published##

2024-02-26

##issue.issue##

##section.section##

##section.default.title##
Loading...