ЎЗАНИНИ ТОПГАН ДАРЁ: ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ – АЙРО СОҲАЛАР ЭМАС
##article.subject##:
иқтисодиёт, молия, таълим ислоҳотлари, олий таълим, инсон капитали, инвестициялар, рақамли иқтисодиёт, инновациялар, барқарор ривожланиш, университетлар интеграцияси##article.abstract##
Мазкур мақолада иқтисодиёт ва молия соҳаларининг ўзаро узвий боғлиқлиги, ушбу йўналишларда амалга оширилаётган таълим ислоҳотлари ҳамда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Молия институтининг бирлаштирилиши натижасида шаклланаётган янги таълим муҳитининг аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф мазкур ислоҳотларнинг мамлакатда рақобатбардош кадрлар тайёрлаш ва инсон капиталини ривожлантиришдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратади.
Мақолада иқтисодиёт ва молия фанларининг назарий ҳамда амалий жиҳатдан бир-бирини тўлдириши, глобал иқтисодий жараёнлар, инвестициялар, молиявий инқирозлар, рақамли иқтисодиёт ва инновацион ривожланиш шароитида ушбу соҳаларнинг ўзаро интеграцияси таҳлил қилинган. Шунингдек, олий таълим тизимини такомиллаштириш, илмий муҳитни кучайтириш, университетлар интеграцияси ва халқаро тажрибалардан самарали фойдаланишнинг истиқболли йўналишлари ёритилган.
Муаллиф иқтисодиёт ва молияни ягона тизим сифатида ривожлантириш мамлакат иқтисодий барқарорлиги, инвестициявий жозибадорлик ва рақобатбардош инсон капиталини шакллантиришнинг муҳим шарти эканини таъкидлайди. Хулоса сифатида таълим ва фан интеграциясига асосланган институционал ислоҳотлар иқтисодиётнинг барқарор ўсиши, илмий салоҳиятни юксалтириш ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро таълим ва иқтисодий рейтинглардаги ўрнини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилган.