ЎЗБЕКИСТОН ВА ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИГИ ЯНГИ БОСҚИЧГА КЎТАРИЛМОҚДА
##article.subject##:
Ўзбекистон, Туркия, стратегик шериклик, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, Туркий давлатлар ташкилоти, саноат кооперацияси, инсон капитали, туризм, таълим ҳамкорлиги.##article.abstract##
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг ривожланиш босқичлари ҳамда стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати таҳлил қилинган. Муаллиф икки давлат ўртасидаги тарихий дўстлик, маданий яқинлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлар сиёсий, иқтисодий, инвестициявий, таълим ва туризм соҳаларида изчил ривожланиб бораётганини ёритади.
Мақолада давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувлари натижалари, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, таълим, туризм, инсон капиталини ривожлантириш, қўшма корхоналар фаолияти ва ташқи савдо муносабатларини кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар икки мамлакат стратегик шериклигининг муҳим йўналишлари сифатида баҳоланган.
Муаллиф Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш иқтисодий ўсиш, инвестициявий жозибадорлик, технологик тараққиёт ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашга хизмат қилишини таъкидлайди. Хулоса сифатида икки давлат ўртасидаги стратегик муносабатларнинг янги босқичга кўтарилиши ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда туркий давлатлар ўртасидаги интеграция жараёнларини фаоллаштириш учун мустаҳкам замин яратиши қайд этилган.