БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИ ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН МУНОСАБАТЛАРИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ БОСҚИЧГА КЎТАРМОҚДА

БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИ ЎЗБЕКИСТОН-ҚОЗОҒИСТОН МУНОСАБАТЛАРИНИ ИНСТИТУЦИОНАЛ БОСҚИЧГА КЎТАРМОҚДА

##article.authors##

  • Шерзод ҚУРБОНОВ

##article.subject##:

Ўзбекистон, Қозоғистон, институционал ҳамкорлик, стратегик шериклик, савдо-иқтисодий муносабатлар, таълим ҳамкорлиги, туризм, транспорт-логистика, минтақавий интеграция, Марказий Осиё.

##article.abstract##

Мазкур мақолада Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг институционал ривожланиш босқичи ҳамда давлат раҳбарлари олиб бораётган бағрикенглик ва яхши қўшничилик сиёсати натижалари таҳлил қилинган. Муаллиф икки мамлакат ўртасидаги сиёсий мулоқот, савдо-иқтисодий алоқалар, туризм, таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг сўнгги йилларда янги сифат босқичига кўтарилганини ёритади.
Мақолада Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги эркин савдо муносабатлари, товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши, транспорт-логистика, саноат кооперацияси, таълим ва илмий ҳамкорликнинг институционал асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, университетлараро алоқаларни кенгайтириш, академик алмашинув дастурлари, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда маданий-тарихий муштаракликка асосланган гуманитар ҳамкорликнинг аҳамияти очиб берилган.
Муаллиф Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик Марказий Осиёда барқарор тараққиёт, минтақавий интеграция ва иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим омили эканини таъкидлайди. Хулоса сифатида институционал ислоҳотлар, ўзаро ишонч ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш икки давлат халқлари фаровонлигини ошириш, таълим, инновация ва иқтисодиёт соҳаларида узоқ муддатли тараққиётга хизмат қилиши қайд этилган.

Биография автора

Шерзод ҚУРБОНОВ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими, эксперт

Загрузки

##submissions.published##

2024-04-19

##issue.issue##

##section.section##

##section.default.title##
Loading...