ЮҚОРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТГА АСОСЛАНГАН ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ БЎЙИЧА МУҲИМ ДАСТУР

ЮҚОРИ ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТГА АСОСЛАНГАН ИНДУСТРИАЛ ИҚТИСОДИЁТГА ЎТИШ БЎЙИЧА МУҲИМ ДАСТУР

##article.authors##

  • Шерзод ҚУРБОНОВ

##article.subject##:

индустриал иқтисодиёт, юқори қўшилган қиймат, иқтисодий ўсиш, инвестициялар, саноатни модернизация қилиш, экспорт, инновациялар, инсон капитали, макроиқтисодий барқарорлик, камбағалликни қисқартириш

##article.abstract##

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 декабрдаги Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган иқтисодий ислоҳотлар ҳамда 2026 йил учун устувор вазифалар иқтисодий нуқтаи назардан таҳлил қилинган. Муаллиф мамлакат иқтисодиётини юқори қўшилган қиймат яратадиган индустриал иқтисодиётга трансформация қилиш, инвестиция муҳитини янада яхшилаш, саноатни модернизация қилиш, инновацион технологияларни жорий этиш ва экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратган.
Мақолада ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, рақобатбардош ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёни билан боғлиқ институционал ислоҳотларнинг аҳамияти ёритилган. Шунингдек, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, инфляцияни жиловлаш, давлат бюджети даромадларини ошириш, инсон капиталига сармоя киритиш ва замонавий технологияларга асосланган иқтисодий ривожланиш устувор йўналиш сифатида баҳоланган.
Муаллиф саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва хизматлар соҳасида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш барқарор иқтисодий ўсишнинг муҳим шарти эканини асослаб беради. Хулоса сифатида давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларнинг изчил амалга оширилиши миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва мамлакатнинг узоқ муддатли барқарор тараққиётини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланган.

Биография автора

Шерзод ҚУРБОНОВ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими, эксперт

Загрузки

##submissions.published##

2026-01-01

##issue.issue##

##section.section##

##section.default.title##
Loading...