АГРАР САНОАТДАН ИНДУСТРИАЛ САНОАТГА ЖАДАЛ ЎТАЁТГАН ҲУДУД
Ключевые слова:
Сирдарё вилояти, қишлоқ хўжалиги, индустриал иқтисодиёт, инновацион агротехнологиялар, томчилаб суғориш, озиқ-овқат хавфсизлиги, экспорт, инвестициялар, сув ресурслари, иқтисодий ривожланиш.Аннотация
Мазкур мақолада Сирдарё вилоятида аграр соҳани модернизация қилиш, инновацион агротехнологияларни кенг жорий этиш ва юқори қўшилган қийматга эга индустриал иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш жараёнлари таҳлил қилинган. Муаллиф вилоятда қишлоқ хўжалигини замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, ҳосилдорликни ошириш ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни ёритади.
Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда белгиланган устувор вазифалар, жумладан, интенсив деҳқончилик, томчилаб суғориш технологиялари, сув инфратузилмасини модернизация қилиш, боғ ва токзорларни янгилаш, чорвачилик мажмуаларини ташкил этиш ҳамда рақамли бошқарув тизимларини жорий этишнинг иқтисодий аҳамияти таҳлил қилинган. Шунингдек, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ташқи савдо кўрсаткичларини ошириш ва ҳудуднинг инвестиция ҳамда экспорт салоҳиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Муаллиф Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар қишлоқ хўжалигидан юқори қўшилган қиймат яратадиган индустриал иқтисодиётга ўтишнинг самарали модели эканини асослаб беради. Хулоса сифатида ҳудудда инновациялар, замонавий агротехнологиялар ва саноат кооперациясини кенгайтириш аҳоли фаровонлигини ошириш, экспорт ҳажмини кўпайтириш ҳамда мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлашда муҳим омил экани таъкидланган.