ТАШРИФ НАТИЖАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ВА МАЛАЙЗИЯНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИГА ҲИССА ҚЎШАДИ

ТАШРИФ НАТИЖАЛАРИ ЎЗБЕКИСТОН ВА МАЛАЙЗИЯНИНГ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШИГА ҲИССА ҚЎШАДИ

Authors

  • Шерзод ҚУРБОНОВ

Keywords:

Ўзбекистон, Малайзия, стратегик шериклик, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестициялар, саноат кооперацияси, инновациялар, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, таълим ҳамкорлиги.

Abstract

Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Малайзияга амалга оширган расмий ташрифи доирасида эришилган келишувлар ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорликнинг янги босқичи таҳлил қилинган. Муаллиф савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, инновация, таълим ва юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича қабул қилинган қарорларнинг аҳамиятини ёритади.
Мақолада Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги дипломатик муносабатлар тарихи, сўнгги йилларда савдо айланмаси ва инвестициялар ҳажмининг барқарор ўсиши, қўшма корхоналар фаолияти ҳамда икки мамлакат иқтисодиётининг ўзаро манфаатли йўналишлари таҳлил қилинган. Шунингдек, электроника, яримўтказгичлар саноати, сунъий интеллект, рақамли технологиялар, газ-кимё, қишлоқ хўжалиги ва кадрлар тайёрлаш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари атрофлича ёритилган.
Муаллиф Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланиши, инвестиция муҳитини яхшилаш, саноат кооперациясини кенгайтириш ва инновацион иқтисодиётни шакллантиришга хизмат қилишини таъкидлайди. Хулоса сифатида ташриф доирасида эришилган келишувлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши ва икки давлат ўртасидаги узоқ муддатли иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириши қайд этилган.

Author Biography

Шерзод ҚУРБОНОВ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ходими,
эксперт.

Downloads

Published

2025-02-09

Issue

Section

##section.default.title##
Loading...