ҲАР ТОМОНЛАМА МАНФААТЛИ ҲАМКОРЛИК ИҚТИСОДИЁТНИ БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЙ ЭТТИРИШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ
Ключевые слова:
Ўзбекистон, Жанубий Корея, стратегик шериклик, инвестициялар, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инновациялар, рақамли технологиялар, сунъий интеллект, қўшма корхоналар, барқарор иқтисодий тараққиёт.Аннотация
Мазкур мақолада Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларининг ривожланиш тенденциялари ҳамда икки давлат раҳбарларининг олий даражадаги музокаралари натижалари таҳлил қилинган. Муаллиф савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион, таълим ва рақамли технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликнинг сўнгги йилларда янги босқичга кўтарилганини ёритади.
Мақолада Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги дипломатик муносабатлар тарихи, стратегик шерикликнинг институционал асослари, қўшма корхоналар сонининг ортиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг ўсиши ҳамда юқори технологиялар, рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект, таълим ва муҳандислик соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари таҳлил қилинган. Шунингдек, меҳнат миграцияси, корейс диаспораси, IT-инфратузилмани ривожлантириш ва инновацион лойиҳаларнинг иқтисодий аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилган.
Муаллиф Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик мамлакат иқтисодиётининг барқарор ўсиши, юқори қўшилган қиймат яратадиган тармоқларни ривожлантириш ҳамда инновацион иқтисодиётни шакллантиришда муҳим омил эканини таъкидлайди. Хулоса сифатида стратегик шериклик доирасида амалга оширилаётган қўшма инвестиция ва юқори технологияли лойиҳалар аҳоли фаровонлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий тараққиётига хизмат қилиши қайд этилган.